Скрипаллар оиласи янги исмлар остида АҚШга кўчиб ўтиши мумкин

© Daniel LEAL-OLIVAS / AFPСотрудники британских спецслужб на месте отравления Сергея Скрипаля
Сотрудники британских спецслужб на месте отравления Сергея Скрипаля - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Британиялик жосус Сергей Скрипал кома ҳолатидан чиқди. У тез орада полицияга тергов ишларида ёрдам бериши мумкин, деб хабар қилмоқда Британия ОАВлари. Айни вақтда эса ота-бола Скрипалларни, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун, қайси мамлакатга кўчириш масаласи муҳокама этилмоқда

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Британиялик жосус ва Разведка бош бошқармаси собиқ полковниги Сергей Скрипалга ҳамда унинг қизи Юлияга янги исмлар остида АҚШга кўчиб ўтишни таклиф этишади, деб хабар қилмоқда РИА Новости Sunday Times асосида.

Нашр хабарига кўра, бундай чора "янги суиқасдлардан ҳимоя"га йўналтирилган.

Шунингдек, британиянинг Ми-6 махфий хизмати ЦРУдаги ҳамкасбларига мурожаат этишган ва Скрипалларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун мамлакатни танлаш масаласида ёрдам сўрашган.

Сотрудники экстренных служб и полиции во время работы на Лондонском дорожном кладбище в Солсбери, где похоронены жена и сын бывшего российского шпиона Сергея Скрипаля - Sputnik Ўзбекистон
"Россия 1" Юлия Скрипалнинг опаси билан суҳбатини эълон қилди
"Уларга янги исмлар остида яшашни таклиф этишади", — деб хабар қилади нашр Британия ҳукуматидаги манбадан олинган хабар асосида.

Маълумотларга кўра, Скрипаллар кўчиб ўтиши мумкин бўлган мамлакатлар орасида шунингдек, Канада, Австралия ва Янги Зеландия ҳам бор.

"Улар кўчиб ўтиши эҳтимолга анча яқин бўлган жой — Америка, чунки у ерда уларни ўлдириш имконияти камроқ ва у ерда уларни ҳимоя қилиш осонроқ", — деб айтган музокаралардан хабардор манба.

Бундан ташқари манба иккала жабрланганлар ҳам ҳушида эканлигини ва тез орада тергов ишларига ёрдам беришлари мумкинлигини маълум қилган.

Илгарироқ тўртинчи март куни Сергей скрипал ва унинг қизи Юлияга Британиянинг Солсбери шаҳарчасида А234 заҳарли моддаси ёрдамида тажовуз уюштирилган эди. Лондон зудлик билан Москва номига айбловлар ёғдирди ва бу билан дипломатик инқирозни юзага келтирди. Россия барча айбловларни асоссиз дея, қатъий рад этиб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0