Германияда руҳий касал одам юк машинасини одамлар устига ҳайдади

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишАкция неонацистов в Берлине в годовщину смерти Р. Гесса
Акция неонацистов в Берлине в годовщину смерти Р. Гесса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мюнстер шаҳрида кичик юк автомобили ресторан олдида турган одамлар устига юриб кетиши оқибатида 3 киши қурбон бўлди, 20дан ортиқ киши жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Германиянинг Мюнстер шаҳрида руҳий касал киши юк автомобилини одамлар устига ҳайдади, деб хабар қилмоқда Sputnik Германия нашри.

“7 апрел куни соат 17:46 атрофида кичик юк автомобили (пикап) “Kiepenkerl” ресторани олдида турган бир гурух  одамлар устига ҳайдалган. Оқибатда уч киши қурбон бўлган 20дан ортиқ одам турли жароҳатлар олган. Улар орасида оғир жароҳатланганлар ҳам бор”, — дейилган полиция хабарида.

Ушбу ҳодиса олдин ИД террорчилари томонидан Европа ҳудудида амалга оширилган терактларга ўхшаш бўлсада,  полиция уни теракт деб аташга шошилмаяпти. Айни дамда Юк машинасини ҳайдаган киши Мюнстерлик 48 ёшли руҳий касал шахс бўлгани аниқланган. У олдин ҳам бир неча бор ўз жонига қасд қилшга урингани маълум.

Янгиликлар лентаси
0