Жиззахда ҳоким ўринбосарларига автомобиллар берилди

© nexia-ravon.ruRavon Nexia R3
Ravon Nexia R3 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиззах вилояти ҳокими ўринбосарига ҳамда шаҳар ва туман ҳокимлари ўринбосарларига "Ласетти" ва "Нексия-3" автомобиллари топширилди

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Жиззахда ҳоким ўринбосарларига хизмат автомобиллари берилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати хабар қилмоқда.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с инвестиционными проектами в Джизаке - Sputnik Ўзбекистон
Президент Жиззах вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда
"Жиззах вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими ҳамда шаҳар ва туман ҳокимларининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштириш корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарларига хизмат автомобиллари берилди", — дейилади хабарда.

Вилоят ҳокими ўринбосарига 1 дона "Ласетти" русумли, шаҳар ва туманлар ҳокими ўринбосарларига 1 донадан жами ўн уч дона "Нексия-3" русумли хизмат автомашиналари топширилган.

Илгарироқ Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев келиб тушган 5337 мурожаатдан 71% ини қаноатлантиргани учун "Мурожаатлар билан ишлашда энг зўр ҳокимлар" рўйхатидан ўрин олган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0