Афғонистон ўз юкларини Ўзбекистон орқали Хитойга транзит қилишга келишиб олди

© Sputnik / Михаил Воскресенский, STF / Медиабанкка ўтишГрузовые фуры
Грузовые фуры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келишувлар Тошкентда Афғонистон транспорт вазири Мухаммад Хамид Тахмаси билан ўтказилган музокаралар чоғида эришилди.

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Афғонистон ўз маҳсулотларини Ўзбекистон ва Қирғизистон орқали Хитойга етказади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Сотрудник проводит техническое обслуживание двигателя самолета - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон самолётлари Ўзбекистонда таъмирланади

Келишувлар Тошкентда Афғонистон транспорт вазири Мухаммад Хамид Тахмаси билан ўтказилган музокаралар чоғида эришилди.

Юкларни ташиш учун Тошкент — Андижон — Ўш — Иркентам — Қашғар янги транспорт коридоридан фойдаланилади. Қирғизистондаги Сари-Тош қишлоғидан ўтадиган йўл ва Иркештам давони Фарғона водийсидан Хитойга энг қисқа автомобил йўл ҳисобланади.

Афғонистон ўз юкларини Мозори-Шарифдан Андижонгача барпо этилган темир йўл орқали жўнатмоқчи. Сўнг уларни Ўзбекистон ва Қирғизистон орқали автомобил транзит коридори орқали Қашғарга жўнатиш учун юк ташувчи машиналарга юкланади.

Экспорт-импорт қилувчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Андижон вилоятида Ахтачи станциясида траспорт-логистика маркази ташкил қилинди. Ушбу марказ Ўзбекистоннинг барча вилоятлардан темир йўл транспортида келган юкларни автотранспортга юклаб, Хитойга жўнатиш имкониятига эга.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время подписания соглашения о сотрудничестве c Республикой Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон билан ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

Бундан ташқари, томонлар "Термез карго" халқаро логистик марказни Афғонистон корхоналари томонидан етиштирилган мева ва сабзавотларни учинчи мамлакатлар учун қайта ишлаш ва экспорт қилиш учун саралаш ва қадоқлаш линиялари билан таъминлаш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

"Музокараларда савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Икки давлатларнинг транзит соҳасидаги салоҳиятини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар аҳамияти ҳақида таъкидлаб ўтилди. Бу ўз навбатида шу йилнинг ўзида икки томонлама товар айланувини 1 миллиардга етказиш бўйича шартномалар ва бошқа тадбирларни ўз вақтида амалга оширишга ёрдам беради", — деб таъкидлашди Ташқи савдо вазирлигида.

Шунингдек, мамлакатлар "Мозори-Шариф-Хирот" темир йўли қурилиш ишларини жадалаштиришмоқчи. Музокаралар давомида молиялаштиришни жалб қилиш учун бу лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланмасини ўз вақтида тайёрлаш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Янгиликлар лентаси
0