Ставраполда ҳалок бўлганларнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди

© Sputnik / Илья ПиталевДТП, архивное фото
ДТП, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йил 4 апрел куни Россия Федерациясининг Ставрапол ўлкасида йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 4 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлганди

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Россия Федерациясининг Ставрапол ўлкасида йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганларнинг жасадлари Ўзбекистонга келтирилди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

телефон звонок горячая линия служба диспетчер - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ФВВ Ставрополдаги фожиа бўйича "тезкор рақамлар" очди

"Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар вазирликлари, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси томонидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида, жорий йилнинг 8 апрел куни вафот этганларнинг жасадлари Ватанга олиб келиниб, иккита махсус транспортда Жиззах вилоятининг Зомин туманига етказилди. Вафот этганлар ўз яшаш жойларига дафн этилди", — дейилган ФВВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 4 апрел куни "Ставропол-Новоалександровск" автомобил йўлида "ВАЗ-2101" енгил автомобили "Исузу" юк автомобили билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳалокат натижасида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди.

Янгиликлар лентаси
0