Жамият

Тошкент марказий кўчаларидан бирида асфальт чўкиб тушди

© Sputnik / Игорь Агеенко / Фотобанкка ўтишРеконструкция трассы, архивное фото
Реконструкция трассы, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Аҳоли томонидан хавфсизлик нуқтаи назаридан чуқур атрофи бўш қутилар ва шох-шаббалар билан ўраб қўйилган. Лекин бу автомобиллар тирбандлигининг олдини олмаган.

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Куни кеча, 8 апрел куни Тошкент шаҳрида Шайхонтоҳур туманида "Самарқанд-дарвоза" савдо-кўнгилочар маркази қаршисидаги йўл қатнов қисмида асфальт чўкиб тушди.

Пресс-секретарь президента Узбекистана Комил Алламжонов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Алламжонов барчадан масалага бир томонлама ёндашмасликни сўради

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу муаммо тезлик билан бартараф этилди.

Гувоҳларнинг айтишича, чуқурлик иккинчи ва учинчи полоса ўртасида ҳосил бўлган. Аҳоли томонидан хавфсизлик нуқтаи назаридан чуқур атрофи бўш қутилар ва шох-шаббалар билан ўраб қўйилган. Лекин бу автомобиллар тирбандлигининг олдини олмаган.

Йўл қатнов қисмида асфальт ўтган йили қилинган. Йўлларда таъмирлаш ишлари бир йилда бир марта таъмирланади, ўнқир-чўнқирлар асфальт қилинади. Ҳар 5 йилда йўл қопламаси янгиланиши керак — ҳар чоракда рўйхат бўйича маълум бир туман йўлларида амалга оширилади.

Бу сафар йўл қатнов қисмида асфальт чўкиб кетиш сабаби номаълум. Айрим гапларга қараганда қувур ёрилиб кетган.

"Ҳозирги вақтда йўл тартибга келтирилиб, тирбандликлар йўқ", — деб таъкидлашди ҳокимликда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала