Эксперт: ҳозирда Ўзбекистонда валюта билан боғлиқ хавфларни бошқарса бўлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровМладший вице-президент рейтингового агентства Moody’s Петр
Младший вице-президент рейтингового агентства Moody’s Петр - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Moody"s агентлиги экспертининг сўзларига кўра, республика банк тизими бугунги кунда барқарор ва аксарият валюта хавфлари банкларнинг ўз активлари томонидан қопланади.

ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Moody"s рейтинг агентлигининг кичик вице-президенти Петр Паклин Sputnik радиосига берган интервьюсида Ўзбекистон банк секторидаги бугунги ҳолат ҳақида фикр билдирди.

Марказий банк I-чоракда нархлар барқарорлашганлигини маълум қилди

Экспертнинг сўзларига кўра, республика банк тизими бугунги кунда барқарор ва аксарият валюта хавфлари банкларнинг ўз активлари томонидан қопланади.

"Ҳозирда Ўзбекистонда миллий валюта девальвациясига қарамасдан, илгариги каби барқарор инвестицион муҳит ва иқтисодиётнинг барқарор ўсиши кузатилмоқда. Валюта хавфлари заёмчиларнинг валюта тушумлари ва мамлакат Молия вазирлиги кафолатлари билан қопланади. Умуман олганда, банк активлари сифати юқори. Бугунги кунда мамлакат банк секторининг капитализацияси етарли даражада ва юқори даромадли эканлигини қайд этиш лозим. Активлар ва даромадлар эса ҳозирда валюта хавфларини бошқарилиши мумкинлигини билдиради", — деб таъкидлади Паклин.

Ўзбекистонда миллий валюта девальвацияси 2017 йил 5 сентябрда амалга оширилган, сўмнинг расмий курси доллар ва еврога нисбатан деярли икки бараварга тушиб кетганди. Марказий банкнинг 9 апрел куни белгилаган расмий курсига кўра, бир доллар 8094,99 сўмни ташкил этмоқда. Банк секторида амалга оширилган ислоҳотлар мамлакатдаги валюта қора бозорига жиддий зарба берди ҳамда молиявий жараёнларнинг шаффофлиги ва мамлакат инвестицион жозибадорлигини оширди.

Янгиликлар лентаси
0