"Яндекс.Такси" Ўзбекистонга нималар олиб келмоқда?

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобиль "Яндекс. Такси" в Ташкенте
Автомобиль Яндекс. Такси в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик агрегатор Ўзбекистон такси хизмати соҳасига келганидан кейин нималар ўзгаради? Бу мижозлар учун яхши бўладими ёки ёмон?

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Тошкентда апрель бошидан "Яндекс.Такси" хизмати расман ишга тушди. Бу аҳоли орасида қайноқ муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Россиялик агрегатор Ўзбекистон такси хизмати соҳасига қандай янгиликлар олиб келади? Бу мижозлар учун яхши бўладими ёки ёмон? Sputnik мухбири ушбу ва бошқа саволларга жавоб излади. 

Хўш, "Яндекс.Такси" ўзи нима, у қандай ишлайди?

Охирги бир неча йил давомида смартфонлар кенг тарқалиши, интернет тармоқларининг ривожланиши натижасида IT технологиялар кўплаб соҳаларга чуқур тадбиқ қилина бошлади. Такси хизмати соҳасида бундай ўзгаришлар – агрегаторлар, яъни умумлаштирувчи диспетчер компаниялари пайдо бўлишига олиб келди.

Автомобиль службы Яндекс-такси. - Sputnik Ўзбекистон
"Яндекс. Такси" Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошламоқда

"Яндекс.Такси" – тўлиқ автоматлашган диспетчерлик хизмати бўлиб, унда мижоз буюртмаси сония ичида қайта ишланиб унга энг яқин масофада бўлган бўш такси ҳайдовчисига етказилади.

Ундан ташқари, ушбу дастур мижозга хизмат ҳақида ўз фикрини билдириш имконини беради ва жамланган мақтов ёки танқидлар асосида ҳар бир ҳайдовчининг рейтинги тузилади. Навбатдаги буюртмани бериш вақтида ҳайдовчи рейтинги ҳисобга олинади.

Москва мисолида

Ушбу тизим дунёнинг йирик шаҳарларида ўзининг самарали эканини яққол кўрсатди. Масалан, Москвада такси агрегаторлари пайдо бўлганидан сўнг 4-5 йил ичида 90% мижозларни ўзига жалб қила олди. Бундай муваффақиятнинг сабаблари жуда оддий:

  • Машина келиш вақти жуда тез: Москвада ўртача 5 минут
  • Хизмат нархи (нолегал таксиларга нисбатан) арзон ва мижозга олдиндан маълум. Ҳар гал бор сўз бойлигингиз ва актёрлик маҳоратингизни ишга  солиб таксичи билан савдолашиш шарт эмас.  
  • Хизмат, ҳайдовчилик қилишга ҳуқуқи бор шахс, мос келадиган ва нисбатан янги автоуловда кўрсатилади. Йўл-йўлакай кетаётган тасодифий автомобилда эмас.
  • Мизожлар сифатсиз кўрсатилган хизмат ҳақида ўз фикрини билдиришлари мумкин. Шикоятлар текширувдан сўнг инобатга олинади ва ҳайдовчи рейтингига ва келажакда унга бериладиган буюртмалар сонига таъсир қилади.  
  • Керак бўлганда қўшимча юк учун жой, болалар ўриндиғи каби қўшимча хизматларни олдиндан буюртма бериш мумкин.
  • Тўловни банк картаси орқали амалга ошириш имконияти бор.    

Москва аҳолиси юқоридаги ютуқларга муносиб баҳо беришди. Натижада, нолегал такси жуда қисқа вақт ичида Москвадан сиқиб чиқарилди. 7 йил ичида қонуний ишлаётган таксилар сони 10 бараварга ошди, такси автомобиллари ўртача 3 бараварга “ёшарди”. Бугунги кунда Москвадаги такси автомобилининг ўртача “ёши” — 2,8 йилни ташкил қилади. "Яндекс.Такси"да олдин ишлаган ҳайдовчи айтишига қараганда, таксида ишлаш учун автомобил ҳолати жуда яхши бўлиши керак. "Ойнасида бирор чизиғи бор" автомобил ҳам такси хизматига олинмаган.

Такси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда жисмоний шахслар такси хизмати кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади

Ундан ташқари, ҳозирги вақтда шаҳар кўчаларида бирорта ҳам қўл кўтариб такси тўхтатаётган одамни кўрмайсиз, чунки 99 % аҳоли смартфон орқали такси чақиришни одат қилиб олишди. Бу жуда қулай, келаётган автомобилни айни дамда қайси нуқтада эканини ҳаритада кўриб туриш ва у айнан етиб келган вақтда уйдан чиқиш мумкин.  

“Яндекс.такси” эса, 7 йил давомида Москвада такси хизматлари бозорининг 50%ни эгаллаб олишга, Россиянинг 126 йирик шаҳарларида ҳамда Арманистон, Грузия, Қирғизистон, Белоруссия, Молдовия, Украина ва Қозоғистонда ҳам ўз хизматларини йўлга қўйишга улгурди.

Россияда муваффақиятли ишлаётган бошқа йирик такси агрегаторлари ҳам бор: Масалан “Gett” – Москва такси хизматлари бозорининг 30%га эга, “Uber” – 10%, Rutaxi, “Везет” ва бошқаларнинг ҳам мижозлари жуда кўп.

Эски услубда, диспетчер орқали ишлайдиган такси хизматларига мижозлар камдан кам ҳолларда мурожаат қилишади. Бундай хизматлардан шаҳар марказларидан узоқ бўлган жойларда ва смартфондан фойдаланиши мушкул бўлган кекса ёшдаги фуқаролар фойдаланишади.

Агрегаторнинг камчиликлари ҳам бор…

Шуни билиш керак-ки, такси агрегатори фаолиятининг асосини – компьютер дастури ташкил қилади. Уларнинг ўз гаражи, ўз автомобиллари, ўз диспетчер ва назоратчилари йўқ.

Рейд ГИБДД против нелегальных таксистов - Sputnik Ўзбекистон
Аччиқ ҳақиқат: ўзбекистонлик ноқонуний киракаш ҳаётидан бир кун

Демак ҳеч ким, такси учун фақат “профессионал” категориялари ҳайдовчиларни танлаб олиш, уларнинг автомобили тозалигини, ташқи кўринишини ва алкогол ичмаганини ҳар куни эрталабдан текшириб кейин йўналишга чиқармайди.

Такси агрегатори энг бошида бир маротаба ҳайдовчининг ҳужжатларини текшириб, у билан билан шартнома имзолайди холос. Автомобилнинг техник ҳолати, тозалик, хавфсизлик ва бошқа нарсалар учун ҳайдовчининг фақат ўзи жавоб беради.

Такси хизмати сифатининг назоратичиси эса – мижозларнинг ўзи бўлади. Айнан мижозлар қолдирган шикоят ва фикрлар асосида ҳар бир ҳайдовчининг рейтинги тузилади. 

  • Сифати паст ёки хавфли хизмат кўрсатилишини мутлақ олдини олишнинг иложи йўқ, лекин, мижозлар ўз вақтида хабар берса, бундай хизмат қайта такрорланмаслиги мумкин.
  • Бозорда биргина йирик агрегатор бўлса, у диспетчерлик хизмати учун оладиган фоизини ошириши мумкин. Бунинг оқибатида такси хизматлари нархи ошиши, мижозлар ва такси ҳайдовчиларида танлаш имконияти қолмаслиги ва умумий қилиб айтганда — монополия ҳосил бўлиши мумкин. 

Такси эмас – лоторея!  

Ўзбекистонда охирги 25 йилда ушбу соҳа қандай аҳволда бўлгани ҳаммага маълум. Бир неча бор бўлган уринишлар: диспетчерлик компаниялари ташкил қилиниши, автомобиллар сариқ рангга бўялиши, ноқонуний таксиларга улкан жарималар солиниши – буларнинг барчаси ушбу соҳада жиддий ўзгаришларга олиб келмади.

Такси будущего - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда такси муаммоси фақат унинг рангида эмас...

Бугун ҳам кўчада юрган автомобилларнинг қанчаси қонуний ёки ноқонуний такси эканлигини ва  неча фоизи қўшимча даромад қилиш учун эрталаб ва кечқурун “бироз такси” бўлишини ҳеч ким билмайди. Такси хизматлари нархи ва сифати эса – лотореяни эслатади.

Ана шундай вазиятда, тажрибали такси агрегаторининг пайдо бўлиши, балким ушбу соҳада тартиб ўрнатишнинг самарали услуби бўлар?

Бошланиши яхши

Дастлабки хабарларга кўра, Яндекс такси Тошкентда иш бошлаганидан сўнг бир соат ичида 400та буюртма олган. Кун давомида эса бир неча мингта. Хизматнинг биринчи кунидаёқ 17 минг киши ушбу дастурни юклаб олган. Компания, автомобиллар сони кам бўлгани учун ҳозирча барча буюртмаларни ўз вақтида  бажара олмаётганини хабар қилган.

Эслатиб ўтамиз, “Яндекс.такси” ҳозирча фақат Тошкентда ишга тушган. Энг кичик буюртма 2 минг сўм бўлиб, у 3 километргача бўлган масофани қоплайди. Кейинги ҳар бир километр учун 1000 сўмдан тўлаш керак.

Янгиликлар лентаси
0