Сурхондарёда чет элга ишга кетаётганларга имтиёзли билет сотадиган кассалар ишга туширилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПокупка билета
Покупка билета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йил 1 апрелда Сурхондарё вилоятининг Термиз шахрида Ўзбекистон Республикасидан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида ҳорижга чиқаётган фуқаролар учун ихтисослаштирилган кассани очилиш маросими бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Сурхондарё вилоятида 2018 йил 1 апрелдан бошлаб Махсус кассалар иш бошлади, деб хабар қилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.

Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мигрантларга 1000 доллардан кредит ажратишга қарор қилди
Ўзбекистон президентининг 2018 йил 5 мартидаги қарорига асосан чет давлатларига ишлашга кетувчи меҳнаткаш фуқароларга чегирмалар асосида чипталарни харид қилиши мақсадида махсус ихтисослаштирилган кассалар ташкил қилиниб фуқароларга хизмат кўрсатиши белгиланган. Бугунги кунда махсус кассалар Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ва Қорақалпоғистонда очилди ва фаолият юритмоқда.

"Махсус кассалар Сурхондарё вилоятида 2018 йил 1 апрелдан бошлаб иш бошлади. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари ҳамда иқтисодий (эконом) класс авиачипталар нархларига 20 фоизгача чегирма тақдим этиб, темир йўл ва авиачипта харид қилиш харажатларини қисман қоплаш учун 300 минг сўм миқдорда беғараз тўлов бир йилда бир марта "Алоқабанк"АТБ амалга оширилади", — дейилади хабарда.

Ўз навбатида чипта харид қилгач фуқарога хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус кассаларда "ЎзАгросуғурта" ва "Кафолат" суғурталари ходимлари полюсларни расмийлаштиришади.

Янгиликлар лентаси
0