Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 2018 йил 1 чорагида 3,9 миллиард долларга кўпайди

© Sputnik / Виталий Безруких / Медиабанкка ўтишПроизводство золота
Производство золота - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Марказий банк 2018 йил 1 апрел ҳолатига бўлган Ўзбекистон олтин-валюта захираларини миқдорини маълум қилди.

Ўзбекистонда доллар ва евро курси пасайишни давом этмоқда

Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2018 йил 1 апрел ҳолатига Ялпи олтин валюта захиралари — 28 494,0 млн АҚШ доллари (2017 йил 1 январ ҳолатига 26 428,8 млн АҚШ доллари), шундан халқаро валютадаги активлар — 14 517,2 млн АҚШ доллари, монетар олтин — 13 976,8 млн АҚШ доллари ташкил қилди.

Соф олтин-валюта захиралари — 27 086,7 млн АҚШ долларини ташкил этди (2017 йил 1 январ ҳолатига 25 188,3 млн АҚШ доллари).

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Янгиликлар лентаси
0