Шавкат Мирзиёев Жазоир халқига ҳамдардлик билдирди

© Sputnik / Владимир Сергеев / Медиабанкка ўтишЦветы и памятные свечи
Цветы и памятные свечи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Буфарик аэропорти яқинида ҳарбий самолётнинг қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Блида вилоятининг Буфарик аэропорти яқинида ҳарбий самолётнинг қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулазиз Бутефлика ва Жазоир халқига ҳамдардлик билдирди.Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

В Тегеране открыли узбекско-иранский торговый дом - Sputnik Ўзбекистон
Теҳронда Ўзбекистон-Эрон савдо уйи очилди

РИА Новости маълумотларига кўра, Жазоирда Ил-76 ҳарбий-транспорт самолётининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 257 кишини ташкил қилиши мумкин.

Жазоирнинг "Ан-Нахар" телеканали маълумотларига кўра, ҳарбий самолётда 247 нафар ҳарбийлар ва 10 нафар экипаж аъзолари бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, улар ҳаммаси ҳалок бўлган.

Фожиа жойида 14 та ёнғин ўчириш бўлинмалари, 30 та тез ёрдам машинаси ва 300 нафар хавфсизлик хизмати ходимлари, қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар ишламоқда.

Янгиликлар лентаси
0