Тошкентда квартира эгаларига кадастр паспортлари берилади

Oбуна бўлиш
Квартиранинг кадастр паспорти - квартираларни сотиш, сотиб олиш, эгасини ўзгартириш жараёнларини осонлаштириш ва тезлаштириш учун жорий қилинган.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Тошкент шаҳрида квартира эгаларига кадастр китоблари ўрнига кадастр паспортлари берилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва кадастр қўмитаси.

© Управление по земельным ресурсам и государственного кадастра ТашкентаКвартиранинг кадастр паспорти намунаси
Образец кадастрового паспорта - Sputnik Ўзбекистон
Квартиранинг кадастр паспорти намунаси

Давергеодезкадастр қўмитасининг 167сонли буйруғига асосан, 16 апрелдан бошлаб, квартиралар техник инвентаризациядан ва ҳуқуқ тури давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг, мулкдорларнинг мурожаатига асосан – Квартиранинг кадастр паспортлари берила бошлайди.

Квартиранинг кадастр паспорти – квартира эгасининг аризасига биноан, кадастр йиғмажилди ҳамда “Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома” ўрнига берилади.

Ушбу янгилик, “кадастр ҳужжатларини шакллантириш жараёнини соддалаштириш ва муддатини қисқартириш, шунингдек квартира эгалари томонидан битимлар тузишда қулайликлар яратиш мақсадида” амалга оширилмоқда. Яъни – квартираларни сотиш, сотиб олиш, эгасини ўзгартириш  жараёнларини осонлаштириш учун.

Жилые дома в жилом массиве. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда кадастр ҳужжати йўқ уй-жой ва ерлар тўлиқ рўйхатга олинади

Квартиранинг кадастр паспорти – бу махсус хавфсизлик белгилари билан ҳимояланган ҳужат бўлиб, унда квартира чизмаси ва техник кўрсатгичлари, кадарстр қиймати, мулкдорлар ҳақидаги маълумотлар, кўчмас мулкнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги ва бошқа маълумотлар қайд этилган бўлади.

Шунингдек, кадастр паспорти QR-кодга эга бўлиб, унинг ёрдамида онлайн-тартибда квартиранинг айни дамдаги ҳуқуқий мақоми, техник кўрсатгичлари ва ушбу мулкка нисбатан ҳуқуқий чекловлар бор-йўқлигини билиб олиш мумкин бўлади.

Давергеодезкадастр, квартира эгаларини ёппасига кадастр паспорти олишга шошилмасликни сўрамоқда. Хабарда айтилилишига кўра,  янги кўринишдаги Кадастр паспортлари фақат кўчмас мулкнинг эгаси ўзгарган ҳолларда ёки эски ҳужжатлар йўқолганда берилади. Олдин берилган Кадастр китоблари амал қилишда давом этади.

Янгиликлар лентаси
0