Самарқандлик тадбиркорларга Хитойда алоҳида савдо майдончаси ажратилади

© Пресс служба хокимията Самаркандской областиДелегация Самаркандской области совершила визит в Китай
Делегация Самаркандской области совершила визит в Китай - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўз навбатида хитойлик инвесторлар Самарқандда бир қатор лойиҳаларни амалга оширади

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев бошчилигидаги делегация Хитойнинг Сиань шаҳридаги халқаро логистика марказида вилоятнинг инвестицион имкониятлари ҳамда экспорт салоҳияти мавзуида бизнес-форум ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хитойга ташрифнинг биринчи кунида қиймати 23,6 млн. долларлик тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш ҳисобига 3 та лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди. Жумладан, қизилмия экстракти ва кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишда 12,6 млн долларлик, кимёвий ўғитлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишда 10 млн долларлик тўғридан-тўғри инвестицияларни йўналтириш бўйича меморандум ҳамда медицина соҳасида бир марта ишлатиладиган латекс қўлқоплар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун 1 млн. долларлик асбоб-ускуналарни сотиб олиш бўйича шартнома имзоланди.

Стенд компании UzAuto - Sputnik Ўзбекистон
Хитойдаги автобус ишлаб чиқарадиган компания "Ўзавтосаноат" билан ҳамкорлик қилмоқчи

Хабарда айтилишича, Сиань шаҳри вице-мэри самарқандлик тадбиркорларга ўз маҳсулотларини сотишлари учун Сиань қуруқлик портидан алоҳида савдо майдончаси ажратишни ҳамда ушбу савдо майдончаси учун ҳеч қандай тўлов ундирилмаслигини таъкидлади.

Бундан ташқари, туризм бўйича ҳам ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан музокаралар ўтказилди. Тадбирда иштирок этган Самарқанддаги сайёҳлик агентликларининг таклифлари маъқулланиб, бир қатор шартномалар имзолашга эришилди.

Шунингдек, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ва Сиань шаҳри университети ўртасида туристик агентлиги ташкил этиш тўғрисида ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистон делегацияси "Shaanxi Coal & Chemical Industry group Co., LTD" корпорацияси фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Корпорация директори Янь Гуанлао билан бўлиб ўтган учрашувда раҳбарият томонидан тузилган ишчи гуруҳи яқин вақтларда инвестиция киритиш лойиҳаларини ўрганиш учун Самарқанд вилоятига бориши таъкидланди. Эътироф этилишича, ҳамкорлар вилоятда цемент ҳамда фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қизиқиш билдирган.

© Пресс служба хокимията Самаркандской областиДелегация Самаркандской области совершила визит в Китай
Делегация Самаркандской области совершила визит в Китай  - Sputnik Ўзбекистон
Делегация Самаркандской области совершила визит в Китай

"China Volant Industry Corporation" корпорацияси раҳбарияти билан ўтказилган учрашувда корпорация менежери Ван Сичэн раҳбарлигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташриф буюриши ва Самарқанд вилоятида иссиқхона қуриш учун зарур бўладиган жиҳозларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ўрнатишга келишилди.

Ташрифнинг иккинчи кунида 20 нафар тадбиркор ва Хитойнинг 18 та компанияси ўртасида умумий қиймати 88,9 млн. долларга тенг бўлган 17 та шартнома ва меморандум имзоланди.

Шунингдек, ХХР Мусулмонлари ассоциацияси раиси билан ўтказилган музокаралар якунига кўра, зиёрат туризми йўналишида ҳар йили ўртача 100 минг нафар зиёратчиларни Ўзбекистонга, жумладан Самарқандга жўнатиш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.

Янгиликлар лентаси
0