Шавкат Мирзиёев эртага Сирдарёга боради

Oбуна бўлиш
Сирдарёда президент саноат корхоналари, маданият ва спорт мажмуалари билан танишишни ҳамда шаҳарлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича янги вазифаларни белгилаб беришни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Эртага, 13 апрель куни президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи режалаштирилган, деб хабар қилди президент матбуот котиби Комил Алламжонов.

“Давлатимиз раҳбари саноат корхоналари, маданият ва спорт мажмуалари билан танишиб, вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, шаҳарлар ва йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича янги вазифаларни белгилаб беради”, — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев президент лавозимига сайланганидан буён, жойлардаги муаммолар, ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва келажакдаги режалар билан шахсан танишиш мақсадида Ўзбекистоннинг барча вилоятларига доимий равишда ташрифлар уюштириб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0