Аналитика

Блохин: АҚШ Россияга қарши ахборот-психологик урушни бошлади

© SputnikПолитолог Константин Блохин
Политолог Константин Блохин - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва АҚШ ўртасидаги навбатдаги эслакациянинг ўткир тус олиши Шарқий Ғуддадаги Дума шаҳрида кимёвий қуролдан фойдаланганлик ҳақидаги хабарлардан кейин юз берди

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. АҚШ Россияга қарши ахборот-психологик урушни бошлади, деди Спутник радиоси эфирида америкашунос эксперт Константин Блохин.

Город Солсбери в Великобритании, где были отравлены С. Скрипаль и его дочь - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Лавров портлатган бомба Британия ҳукуматини вайрон қилмоқда
Илгарироқ Ғарб мамлакатлари расмий Дамашқни суриялик ҳарбийлар гўёки хлорли бомбани қўллашганида айблади. Москва ушбу хабарларни инкор этмоқда.

Ушбу воқеалар фонида Дональд Трамп маъмуриятининг радикаллашуви тушунарли ҳол, деб ҳисоблайди Р Фанлар Академиясининг ҳавфсизлик масалаларини тадқиқ қилиш маркази эксперти, америкашунос Константин Блохин.

"Америка президенти мамлакат Давлат котиби лавозимига Помпеони танлаб олгани эса бунинг яққол далилидир", — деб қўшимча қилди эксперт.

"Помпеонинг ҳозирги баёноти шу пайтгача Россияга нисбатан бўлган муносабатларнинг барчаси "хамир учидан патир" бўлганидан далолат бермоқда. Мана энди эса АҚШ Россия билан жиддий шуғулланишга киришган ва сўнгги амалга ошираётган ташаббуслари ҳам айнан шу муносабат билан қилинмоқда. Улар гўёки, биз Россия билан жиддий шуғулланмаганмиз, у бизга керак эмас эди, Россияга нисбатан мана энди ҳақиқий сиёсатимиз бошланмоқда демоқчидай. Бу қисман ахборот-психологик уруши. Биз Совуқ уруш-2.0 қандай авж олаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бизга Шимолий Кореяга сингари босим ўтказишмоқда. Бизни мустаҳкамлигимизни текширишмоқда, бизни синашмоқда, бизни ички томондан заифлаштиришга, ҳадик кайфиятига тушириб қўйишга интилишмоқда. Улар бизнинг халқимиз буларга жавобан матонат ва жасоратни намоён этишларини тушунишмаяпти", — сдеди Константин Блохин Sputnik радиоси эфирида.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала