ИИВ аҳолидан нобиометрик паспортларни 1 июлгача алмаштиришни сўрамоқда

© Sputnik / Вадим ШекунПаспорт гражданина Узбекистана
Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролардан жойлардаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларидаги биометрик маълумотларни йиғиш пунктларига мурожаат этишлари ҳамда нобиометрик паспортларни ўз вақтида алмаштиришлари сўралмоқда

ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва унинг қуйи хизматлари томонидан аҳолини биометрик паспортлар билан таъминлаш ишлари давом эттирилмоқда, деб хабар берилди ИИВ сайтида.

Хабарда айтилишича, нобиометрик паспортларни алмаштириш муддати 2018 йил 1 июль этиб белгиланган бўлиб, биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролар ушбу муддатни кутмасдан доимий рўйхатдан ўтган манзилларидаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига зарурий ҳужжатлар билан мурожаат этишлари ва биометрик паспорт олишлари мумкин.

Паспорт кучи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек паспортининг кучи

"Ҳозирги кунда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, жойлардаги биометрик маълумотларни йиғиш пунктларига жисмоний имконияти чекланганлиги сабабли етиб кела олмайдиган фуқаролар учун мобил қурилмалар ёрдамида биометрик паспорт расмийлаштириш имконияти мавжуд", — дейилади хабарда.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаш Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223-моддасида белгиланган тартибда жарима солинишига сабаб бўлишини эслатиб ўтди.

Шу сабабли биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролардан жойлардаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларидаги биометрик маълумотларни йиғиш пунктларига мурожаат этишлари ҳамда нобиометрик паспортларни ўз вақтида алмаштиришлари сўралмоқда.

Янгиликлар лентаси
0