Дунёда

АҚШ Россияга санкция киритишдан вақтинча воз кечди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоБелый Дом в Вашингтоне
Белый Дом в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Шу билан бирга Америка ҳукумати чоралар киритишдан воз кечмайди, фақат Россиянинг ўзини қандай тутишини кутиб туради

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Россия Федерациясига нисбатан яқин вақт ичида санкциялар киритишни режалаштирмаяпти. Шахсан мамлакат президенти Дональд Трамп ана шундай фармойиш берди, деб хабар қилди РИА Новости президент маъмуриятидаги манбасига таяниб.

СПУТНИК_Протесты в США против ударов по Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Видео
АҚШда Сурия бомбардимон қилинишига қарши намойишлар ўтказилди

Шу билан бирга Америка ҳукумати чоралар киритишдан воз кечмайди, фақат Россиянинг ўзини қандай тутишини кутиб туради.

Якшанба куни Вашингтон "Россияга қарши санкциялар тайёр"лигини билдирганди. Оқ уй Кремлни Сурия етакчиси Башар Асадни қўллаб-қувватлашда айбламоқда. У кимёвий қурол қўллашда гумон қилинмоқда.

Аввалроқ АҚШ Россия ва Сурияни Шарқий Ғутадаги кимёвий ҳужумларда иштирок этганликда айблаганди. Америка ҳарбийлари Франция ва Буюк Британия билан ҳамкорликда Суриядаги учта объектга зарба бериши оқибатида уч киши жароҳатланганди. Россия ТИВ Сурия ҳарбийлари хлорли бомбадан фойдаланишгани ҳақидаги хабарни рад этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала