Ўзбекистондаги 1300дан ортиқ мактабга замонавий компьютер мажмуаси берилади

© Пресс служба Минобразования УзбекистанаУченицы узбекской школы
Ученицы узбекской школы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу комплект ўқитувчи учун компьютер ва принтер, ўқувчилар учун компьютерлар, интерактив доска, проектор, кондиционер, стабилизатор, кабел ва тармоқ ускуналаридан иборат

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Республика миқёсида 1303 та умумтаълим мактабига Хитой Халқ Республикаси гранти асосида замонавий компьютер техникаси мажмуаси етказиб берилади, деб хабар берди Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил май ойида Хитойга қилган давлат ташрифи доирасида "Умумтаълим мактабларининг 5-9 синфларида информатика ва чет тили фанларини ўқитишнинг сифатини ошириш (1-босқич)" лойиҳасини амалга ошириш учун грант маблағларини ажратиш бўйича келишув амалга оширилди.

В Узбекистане начали тестировать новую школьную форму - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги мактаб формасини синовдан ўтказиш бошланди

Мазкур келишув асосида икки давлат ўртасида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида республика миқёсида умумтаълим мактабларининг информатика ва чет тили хоналарини жиҳозлаш учун 1303 комплект замонавий компьютер техникаси мажмуасини етказиб бериш кўзда тутилган. Ушбу комплект ўқитувчи учун компьютер (принтер билан), ўқувчилар учун компьютерлар, интерактив доска, проектор, кондиционер, стабилизатор, кабел ва тармоқ ускуналаридан иборат.

Бугун Сергели туманидаги 55-мактабда мазкур лойиҳа доирасида замонавий компьютер ва АКТ воситалари билан жиҳозланган дастлабки мактабнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ва Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь иштирок этди.

"Умумтаълим мактабларининг 5-9 синфларида информатика ва чет тили фанларини ўқитишнинг сифатини ошириш (1-босқич)" лойиҳаси асосида Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари умумий қиймати 108,8 млн юань (17 млн. доллар) миқдорида 18 886 дона замонавий компьютер, 1303 комплект интерактив доска ва проекторлар билан жиҳозланади.

Янгиликлар лентаси
0