Ўзбекистонда имомларга давлат томонидан бепул уй-жойлар берилади

© muslim.uzПраздничная молитва в соборной мечети "Хазрати Имам"
Праздничная молитва в соборной мечети Хазрати Имам - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган уй-жойлар сотиб олиниб, кўп йиллар давомида намунали фаолият юритаётган, уй-жойга муҳтож имом-хатибларга текинга берилади

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистонда имомлар бепул уй-жойлар билан таъминланадиган бўлди.

Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг 16 апрель куни имзоланган "Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида айтиб ўтилган.

Презентация книги Коран - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда халқаро ислом академияси ва диний телеканал ташкил қилинади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида "Вақф" хайрия жамоат фонди ташкил этилади.

Фонд маблағлари ҳисобидан ушбу идора тизимидаги диний-маърифий ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларга, шу жумладан имом-хатибларга ойлик иш ҳақи тўланади, фаолият юритаётган уй-жойга муҳтож ходимлар хизмат уй-жойлари билан таъминланади.

Бундан ташқари, фонд маблағларига янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган уй-жойлар сотиб олиниб, кўп йиллар давомида намунали фаолият юритаётган, уй-жойга муҳтож имом-хатибларга текинга берилади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буюртмасига асосан идора тизимидаги диний-маърифий ташкилотлар ходимларига хизмат уй-жойлари ва уларга сотиб олиб бериш учун янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган уй-жойларнинг ажратилишини таъминлайди.

Янгиликлар лентаси
0