Ўзбекистон Монголияга мева-сабзавот ва автомобиллар етказиб беради

© Sputnik / Рамиз БахтияровОвощи на Международной выставке "Узбекистан на Шелковом пути"
Овощи на Международной выставке Узбекистан на Шелковом пути - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзагроэскпорт" ва "Номин Холдинг" компаниялари ўртасида 10 миллион долларлик шартномалар имзоланди

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистон Монголияга автомобил ва мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб беради, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ўзбекистоннинг қароргоҳи Пекинда жойлашган Монголиядаги элчихонаси ташаббуси билан қатор шартнома ва келишувлар имзоланди.

Почетный консул Монголии в Узбекистане Абдугафур Рахимов награжден медалью - Sputnik Ўзбекистон
Монголиянинг Ўзбекистондаги фахрий консули "Дўстлик" медали билан тақдирланди

Хабар қилинишича, Ўзбекистоннинг Монголиядаги элчиси Бахтиёр Саидовнинг ушбу мамлакат ҳукумати вакиллари билан учрашувида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Учрашувда Монголиянинг йирик компаниялари вакиллари иштирок этган. Музокаралар натижасида Монголиянинг "Номин Холдинг" компанияси делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ташриф давомида делегация Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги саноат корхоналарида бўлди. "Ўзавтосаноат" компанияси раҳбари Умид Салимов билан учрашувда Монголияга ўзбек автомобилларини етказиб бериш бўйича битим имзоланди.

Бундан ташқари, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" вакиллари билан учрашувда Монголия делегациясига Ўзбекистоннинг биологик соф маҳсулотлари намойиш этилди. Якунда "Ўзагроэскпорт" ва "Номин Холдинг" компаниялари ўртасида Монголияга 10 миллион долларлик қуритилган мева ва сархил мева-сабазвотлар етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0