Ўзбекистонда дори препаратлари қатъий рецепт асосида сотилиши керак - Ибрагимова

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишПродажа лекарств в аптеке
Продажа лекарств в аптеке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дори воситалари ва тиббий буюмлар сиёсати Маркази директори Муҳаббат Ибрагимова аптекаларда дори воситалари сотилиши бўйича талабларнинг кучайтирилиши ҳақида маълумот берди

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистонда Европа давлатларида каби электрон рецепт тизими ишга туширилади, яъни шифокорлар беморларга ёзиб берадиган рецептлар тўғридан-тўғри аптекаларга келиб тушади, деди 18 март куни Тошкент шаҳридаги Фармацевтика институтида ўтказилган анжуманда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Дори воситалари ва тиббий буюмлар сиёсати Маркази директори Муҳаббат Ибрагимова.

Ибрагимованинг айтишича, ижтимоий аҳамиятга эга дорилар, шунингдек, ижтимоий аптекаларда ҳам барча препаратлар қатъий рецепт асосида сотилиши керак.

Медикаменты и препараты для здоровья в медицинском пункте - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев дори воситаларини арзонлаштириш бўйича янги қарорни имзолади
"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган "Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар" тўғрисидаги қарори асосида прокуратура, мутахассилар ва Олий Мажлис ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Жиноят ва маъмурий кодексига биринчи шалда дори воситаларини қоидаларга мувофиқ тавсия этмайдиган — яъни қоғозга ёзиб берадиган шифокорлар учун жазо чораларини белгилаш тўғрисида қонун лойиҳаси тайёрланди. Шунингдек, аптекалар ходимларига нисбатан ҳам улар дориларни рецепт асосида сотмайдиган бўлса, жазо чоралари белгиланади", — деди Ибрагимова.

Ибрагимовага кўра, айни вақтда Ўзбекистонда электрон рецепт тизимини жорий этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

"Электрон ҳужжатлар муомаласи жорий этилса дори воситаларининг бозорга кириб келишидан тортиб беморнинг оғзига тушишигача бўлган жараён ҳисобга олинади", — деди эксперт.

Янгиликлар лентаси
0