Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилади

Oбуна бўлиш
Ҳафта охиридан бошлаб ҳарорат кўтарилиб боради

ТОШКЕНТ, 19 апр – Sputnik. Ўзбекистонда ушбу ҳафта охиридан бошлаб ҳарорат кўтарилиб боради. Ўзгидрометнинг хабар беришича, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 21 ва 23 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 22 ва 24 апрелда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 иссиқ, 22-24 апрелда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ, 22-24 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Термометр на окне - Sputnik Ўзбекистон
Ўзгидромет март ойида ҳавонинг кескин совиб кетиши сабабини маълум қилди

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ, 22-24 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ, 22-24 апрелда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади, 22-24 апрелда кечаси 10-15 даража илиқгача, кундузи 25-30 даражагача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади, 22-24 апрелда кечаси 5-10 даража, кундузи 17-22 даражагача кўтарилади.

Янгиликлар лентаси
0