Жамият

Сурхондарёда тожикистонлик чегарабузар уйига қайтарилди

© Sputnik / Евгений БиятовМужчина в наручниках
Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
2017 йил давомида ўзбек-тожик чегарасида чегарадан билмаган ҳолда ўтган 25 нафар Тожикистон фуқаролари аниқланган.

ТОШКЕНТ, 19 апр – Sputnik. Ўзбекистонлик чегарачилар чегарани билмаган ҳолда бузган Тожикистон фуқаросини уйига қайтаришди, Чегарани қўриқлаш қўмитаси хабарига асосан.

Муассаса ходими сўзларига кўра, Сурхондарё вилоятининг Узун туманида икки кун олдин чегарадан ноқонуний ўтган Тожикистон фуқароси қўлга олинган эди. Ўтказилган тергов натижасида аниқланишига кўра, чегарабузар руҳий касаллиги, чегарани билмаган ҳолда бузганлиги ва Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний ҳаракат амалга оширишни режалаштирмагани аниқланган.

“Ушбу вазиятни ҳисобга олган ҳолда, чегарабузарга нисбатан жиноий иш қўзғатишдан воз кечишга ва уни Тожикистонлик ҳамкасабаларга топширишга қарор қилинди. Бундай амалиёт икки мамлакат дўстона қўшничилик руҳига мос келади”, — дейилган хабарда.  

Ўзбекистон Чегарани қўриқлаш хизмати хабарига кўра, 2017 йил давомида ўзбек-тожик чегарасида чегарадан билмаган ҳолда ўтган 25 нафар Тожикистон фуқаролари аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон умумий чегарасининг узунлиги 1,33 минг километрни ташкил қилади. Бугунги кунга қадар ушбу масофанинг 20% белгиланмаган.

Янгиликлар лентаси
0