“Ўзсаноатқурилишбанк” 7 фоизлик имтиёзли микрокредитлар ажратмоқда

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Микрокредитлар камида 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади

ТОШКЕНТ, 20 апр – Sputnik. Ўтган икки ой ичида “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан 155 кишига 1 миллиард 700 миллион сўмлик имтиёзли микрокредит ажратилди, деб хабар берди банк ахборот хизмати.

Ўзбекистонда жисмоний шахслар банкка бормасдан микрокредит олишлари мумкин бўлади

Хабарга кўра, микрокредитлар биринчи навбатда, ҳудудларда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолини тадбиркорлик фаолияти орқали бандлик билан таъминлаш учун имтиёзли шартлар асосида берилади.

“Қайд этиш керак, бу турдаги микрокредитлар Банк томонидан қарз олувчиларга энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача йиллик 7 фоиз ставкада ажратилади”, — дейилади хабарда.

Микрокредитлар камида 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

Микрокредитларни олиш шартлари билан банк сайтида танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 21 феврал куни Ўзбекистон Марказий банки бошқарувининг “Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0