Ўзбекистонда миллий ID-карталар тизими ноябр ойида жорий этилади

© Sputnik / Вадим ШекунПаспорт гражданина Узбекистана
Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Тошкентда 1 ноябргача бюджетдан ташқари маблағ ҳисобига ID-карталар тизими синов лойиҳасини жорий этиш тўғрисида топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Миллий ID-карталар тизими 1 ноябрда жорий этилади. Дастлабки синов режими Тошкентда бошланади. 

Бу Ўзбекистон Президентининг "Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимлари жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган.

Дастлаб Ўзбекистонда миллий ID-карталарни жорий этиш июл ойида бошланиши кўзда тутилганди. Бироқ, Ички ишлар вазирлиги ва тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифи бўйича ушбу жараённи босқичма-босқич амалга оширишга қарор қилинди.

Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ аҳолидан нобиометрик паспортларни 1 июлгача алмаштиришни сўрамоқда

Ҳужжатга кўра, ҳозир амалда бўлган паспортлар, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар ва шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (республика ичида), ҳайдовчилик гувоҳномалари бундан мустасно, ўрнига идентификация карталари (ID-карталар) тизими жорий қилинади. Уларга ҳар бир фуқаронинг ягона идентификация рақами, унинг шахсий маълумотлари киритилади ва давлат хизматларини олишда шахсни аниқлаш учун фойдаланилади.

Президент Тошкентда 1 ноябргача бюджетдан ташқари маблағ ҳисобига ID-карталар тизимини синов лойиҳасини жорий этиш тўғрисида топшириқ берди.

Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб чиқиш стикерларини бекор қилиш ва хорижга чиқиш паспортини жорий қилиш ҳақидаги қарорни имзолаганди. Стикерлар тизими 1995 йилдан бери амал қилади. 

Бундан аввал амалдаги биометрик паспортлар республика ҳудудида фойдаланиш, чет элга чиқиш учун эса хорижий паспортларни татбиқ этиш этиш режалаштирилганди.

Ўз навбатида кўплаб экспертлар ва мутахассислар иккинчи паспорт ўрнига ID-карталар жорий этиш бўйича таклифларни билдиришди. 2011 йил октябр ойида Ўзбекистонда 1994 йилда киритилган паспортларни янги биометрик паспортларга алмаштиришга киришилганди.

2014 йил 1 июлдан ҳукумат қарорига кўра Ўзбекистон фуқаролари хорижга фақат биометрик паспортлар билан чиқишмоқда. Алмаштириш муддати — 2018 йил 1 июлгача.

Янгиликлар лентаси
0