Ўзбекистон жамоаси МДҲ мамлакатлари дўстона армиялари чемпионатида 2-ўринни олди

© Пресс служба Минобороны РоссииЧемпионат дружественных армий государств-участников Содружества Независимых Государств «Командирские старты»
Чемпионат дружественных армий государств-участников Содружества Независимых Государств «Командирские старты» - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақаларда илк бор иштирок этди

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Москвада бўлиб ўтган МДҲнинг дўстона армиялари орасида ўтказиладиган "Қўмондонлар стартлари" мусобақасида Ўзбекистон вакиллари умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Чемпионатда Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон спорт жамоалари иштирок этди.

Чемпионат дастуридан енгил атлетика эстафетаси, сузиш, ўқ отиш, гимнастика ва енгил атлетика бўйича беллашувлар ўрин олганди.

Биринчи ўринни Россия терма жамоаси қўлга киритган бўлса, Беларус термаси учинчи ўринга сазовор бўлди.

Россия Қуролли кучларида Жисмония тарбия бошқармаси раҳбари Андрей Зыков мусобақаларда илк бор иштирок этиб совринли ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоасини алоҳида эътироф этди.

"Қўмондонлик стартлари" мусобақаси Россияда 2013 йилдан бошлаб ўтказиб келинмоқда. 2015 йилда ушбу мусобақа МДҲ давлатлари орасида ўтказиладиган спартакиада ўйинлари таркибига киритилган эди.

Янгиликлар лентаси
0