Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Хитойга боради

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишВстреча глав МИД РФ и Узбекистана С. Лаврова и А. Камилова
Встреча глав МИД РФ и Узбекистана С. Лаврова и А. Камилова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси 23-24-апрел кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади

 

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раҳбарлигидаги делегация 2018 йилнинг 23-25 апрел кунлари Хитой Халқ Республикасига ташриф буюради.

Делегация Самаркандской области совершила визит в Китай - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандлик тадбиркорларга Хитойда алоҳида савдо майдончаси ажратилади

 Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон делегацияси 23-24-апрел кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

"Ҳиндистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбарлари Циндао шаҳрида (ХХР) Хитой раислигида бўлажак ШҲТ Саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қиладилар", — дейилади хабарда.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси томонидан Пекин шаҳрида икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

 

Янгиликлар лентаси
0