Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Сиёсат

Мирзиёев: Ўзбекистон ТАПИ лойиҳасида иштирок этади

© Sputnik / Рамиз БахтияровШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳам ТАПИ лойиҳасида иштирок этади, деди президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедов билан ўтказилган учрашув чоғида

ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПИ) газ қувури қурилиши лойиҳасида иштирок этади, деди душанба куни Туркманбоши Гурбангули Бердимуҳаммедов билан учрашуви вақтида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Флаги Туркменистана и Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланди
Бугун, 23 апрел куни Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатга расмий ташриф билан келган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовни қабул қилди. Президентлар тор доирада учрашув ўтказгач, икки мамлакат ўртасида ҳужжатларни имзолаш маросими ўтказилди.

Сўнгра Мирзиёев ва Бердимуҳаммедов ОАВ вакилларига мурожаат билан чиқиш қилдилар.

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ОАВ вакилларига мурожаатида, Туркманбошининг Ўзбекистонга қилган ташрифи тарихий аҳамиятга эга бўлганини, иккала томоннинг муҳокама қилмаган масалалари қолмаганлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Хусусан, Мирзиёев журналистларга Ўзбекистон ТАПИ лойиҳасида иштирок этишини маълум қилди.

Ўзбекистон президенти бунинг учун алоҳида комиссия тузилишини ва ушбу комиссия Ашхободга бориб, Ўзбекистон қайси нуқталарда ТАПИ лойиҳасида иштирок этиши мумкинлигини ўрганишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, ТАПИ газ қувур лойиҳаси Турманистон ғарбидаги Галкиниш газ қазиб чиқариш кони билан Ҳиндистон ва Покистон чегарасида жойлашган Фазилка пунктини улаш кўзда тутилган. 2015 йил декабр ойида 214 км узунликда бўлган газ қувурини қуриш ишлари бошланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала