Турсинхон Худойбергановга фавқулодда вазиятлар вазири вазифаси юклатилди

© Spuntik / Владимир ФедоренкоПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Генерал-майор Абдулла Қўлдошев фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худойберганов фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини ҳам бажаради, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

Худойбергановга вазирлик вазифаси юклатилган, яъни, у давлат маслаҳатчиси лавозимини тарк этмаган ҳолда, вақтинча вазир вазифасини бажарувчи бўлган.

Турсинхон Худойберганов 2010-2016 йилларда ҳам айнан шу лавозимда ишлаган, 2017 йилнинг январида президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди. Ўшанда унинг ўрнига Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири бўлганди. 2018 йилнинг февралида Рустам Жўраев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Шунингдек, генерал-майор Абдулла Қўлдошев фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Янгиликлар лентаси
0