Россия Тожикистон ва Қирғизистондаги базалари жанговар тайёргарлигини кучайтиради

© Sputnik / Саид Гуциев / Медиабанкка ўтишБронетехника российских Вооруженных сил
Бронетехника российских Вооруженных сил - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон ва Қирғизистондаги Россия ҳарбий базалари замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланади

ТОШКЕНТ, 24 апр – Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги КХШТнинг Марказий Осиёдаги иттифоқчи мамлакатларига Афғонистон шимолидан жангарилар кириб келишининг олдини олиш бўйича чоралар кўради. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуга асосланиб РИА Новости хабар берди.

СПУТНИК_Испытательный пуск новой модернизированной ракеты системы ПРО - Sputnik Ўзбекистон
Россия ракетага қарши мудофаа тизимининг янги ракетасини синовдан ўтказди

"Ушбу мақсадда Тожикистон ва Қирғизистондаги Россия ҳарбий базаларининг жанговар тайёргарлигини оширамиз, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаймиз. Ҳамкорларимизга минтақадаги қуролли кучларнинг жанговар имкониятларини мустаҳкамлашда ёрдам кўрсатамиз, уларни қўллашни ҳамкорликда режалаштирамиз", — деди у Пекиндаги ШХТ аъзо-давлатлари мудофаа вазирлари йиғилишида.

Шойгу шу йилнинг март ойида Тожикистон ва Қирғизистонда антитеррор қўмондонлик-штаб машғулотлари ўтказилганини эслатди.

"Сентябр ойида турли куч ишлатиш тузилмаларини жалб этган ҳолда "Иссиқ-Кўл — Антитеррор-2018" ҳамкорликдаги машғулотларини ўтказиш режалаштирилган. Октябрда КХШТ коллектив кучлари билан биргаликда қатор машғулотлар ўтказилади. Машғулотлар Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистонда бўлиб ўтади", — деди у.

Янгиликлар лентаси
0