Лола Каримова Ислом Каримов фонди таъсис этган грант ғолибларини эълон қилди

© Facebook / Lola Karimova-TillyaevaЛола Исламовна Каримова-Тилляева
Лола Исламовна Каримова-Тилляева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда чет эл олий ўқув юртларида танлов ғолиблари мутахассисликларига мос бўлган таълим йўналишларини танлаш жараёни кетмоқда

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Лола Каримова Ислом Каримов номидаги Фонд таъсис этган хорижда таҳсил грантларининг навбатдаги ғолиблари номларини эълон қилди. Энди ғолиблар магистратура дастури бўйича чет эл олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятига эга бўлмоқда.

Танлов ўтган йил октябрда эълон қилинган бўлиб, унда Ўзбекистондаги 39 та олий ўқув юртининг 320 нафардан ортиқ битирувчиси иштирок этди.

Ғолибларнинг 3 нафари Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети битирувчилари, 1 нафари Тошкент шаҳридаги И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали битирувчиси).

Ғолиблар орасида Ўзбекистон Миллий университети битирувчиси, Фарғона давлат университети битирувчиси, Тошкент Халқаро Вестминстер университети битирувчиси, Тошкент Архитектура-қурилиш институти битирувчиси, Миллий рассомлик ва дизайн институти битирувчиси, Тошкент Архитектура-қурилиш институти битирувчиси ҳамда Миллий рассомлик ва дизайн институти битирувчилари санаб ўтилган.

Лола Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова отасининг юбилейи муносабати билан ўзига хос танлов эълон қилди
Танлов қайта тикланувчи энергия манбалари, кимё, сув ва ер ресурсларини бошқариш, машинасозлик технологиялари, озиқ-овқат технологиялари, озиқ-овқат хавфсизлиги, маҳсулот ишлаб чиқариш ва маркетинг, архитектура, шаҳарсозлик, тарихий обидаларни муҳофаза этиш ва қайта тиклаш, дизайн, маҳсулот дизайни, саноат ва меъморчилик дизайни, рассомлик каби 13 та мутахассислик бўйича ўтказилган.

Ҳозирда чет эл олий ўқув юртларида танлов ғолиблари мутахассисликларига мос бўлган таълим йўналишларини танлаш жараёни кетмоқда.

"Ислом Каримов Фонди номидан иккинчи грант танловининг барча ғолибларини самимий табриклайман ва ўқишларида улкан муваффақиятлар тилаб қоламан. Улар чет элнинг пешқадам олий ўқув юртларида таълим олиб, келажакда ўз билими ва иқтидори билан Ватанимиз равнақига ҳисса қўшишларига тилакдошман", — деган Каримова.

Ислом Каримов номидаги Фонд 2016 йил октябрда Татьяна Каримова ва Лола Каримова-Тилляева томонидан Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси ва биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида ташкил этилган. Юртимиз ва хориждаги пешқадам университетларда таҳсил учун иқтидорли ёшларга грантлар ажратиш Фонд фаолиятининг асосий йўналишларидан ҳисобланади.

2017 йили Фонднинг таълим грантлари соҳасидаги илк лойиҳаси доирасида 12 нафар стипендиат Ангальт амалий фанлар университети, Дуйсбург, Эссен, Рур ва Фрайбург университетлари (Германия), Москва меъморчилик мактаби ҳамда Турин политехника университети (Италия) каби нуфузли чет эл олий ўқув юртларида икки йил давомида таҳсил олиш имконига эга бўлди.

Янгиликлар лентаси
0