"Ислом давлати" жангарилари Марказий ва Жанубий-Шарқий Осиёга қайтмоқда - Шойгу

© Sputnik / Вадим Савицкий / Медиабанкка ўтишМинистр обороны РФ генерал армии Сергей Шойгу
Министр обороны РФ генерал армии Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазири Осиёдаги террорчилар нимаси билан хавфли эканлиги ҳақида гапирди

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси жангарилари Сурия ва Ироқдан Марказий ва Жанубий-Шарқий Осиёга ўтишмоқда, дея баёнот қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Боевики Исламского государства (ИГИЛ) - Sputnik Ўзбекистон
Москва "Ислом давлати" Марказий Осиёга ҳужум қилмоқчи, дея огоҳлантирди
"Ислом давлати" деб аталмиш ташкилот тор-мор этилгач, Сурия ва Ироқдаги жангарилар бошқа ҳудудларга, шу жумладан, Марказий ва Жанубий-Шарқий Осиёга кўчиб ўтишмоқда. У ерда янги террорчилик ячейкалари вужудга келмоқда", — деб баёнот қилди Шойгу Пекинда бўлиб ўтган ШҲТ мамлакатлари Мудофаа вазирлари мажлисида.

Шойгунинг сўзларига кўра, вазиятни мураккаблаштираётган нарса шуки, террорчилар замонавий қирғин қуролларидан фойдаланишмоқда, улар орасида зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратлари ҳам бор.

"Хусусан, Сурияда жангарилар томонидан қўлланилаётган учувчисиз аппаратлар 100 километрдан ортиқ масофадан туриб ҳаракат қилиш хусусиятига эга. Ривожланган мамлакатлар техник ёрдамисиз уларни яратиб бўлмайди. Аҳоли сони кўп ҳудудларда бундай қирғин воситаларидан фойдаланиш фожеали оқибатларга олиб келиши мумкин", — деб таъкидлади Шойгу.

Илгарироқ, Шойгу Россия ОДКБга аъзо давлатларга жангарилар киришининг олдини олишга қаратилган чораларни кўраётгани ҳақида баёнот қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0