ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 40 нафар кишига Россия фуқаролигини бериш тўғрисида фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Россия фуқаролиги 6 нафар — Ўзбекистон, Афғонистон, Молдавия, Тожикистон фуқаролари, 5 нафар — Украина фуқаролари, 3 нафар Озарбайжон фуқаролари, 2 нафар — Армения ва Қозоғистон фуқаролари. Шунингдек, бир кишидан Вьетнам, Туркманистон, Марокко ва Беларусь фуқаролари бор.
Фармон талабларига кўра, шахслар қасамёд қабул қилгандан кейин фуқароликни олади. Вояга етмаганлар бундан мустасно — болалар уларнинг ота-оналари қасамёд қабул қилгандан кейин фуқароликни қабул қилишади.