Россия Тошкентда металлургия заводи қурилишини молиялаштиради

© Sputnik / Первенцев / Медиабанкка ўтишПрокат стали на металлургическом заводе
Прокат стали на металлургическом заводе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда "Россия экспорт маркази" Ўзбекистондаги саноатнинг турли соҳалари бўйича 30га яқин лойиҳани кўриб чиқмоқда

ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. "Россия экспорт маркази" АЖ (РЭЦ) Тошкент жанубида янги металлургия заводи қурилишига 141 миллион доллар ажратади, деб хабар берди РИА Новости РЭЦнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дмитрий Прохоренкога асосланиб.

"Яқин вақт ичида Тошкент металлургия заводи бўйича 141 миллион долларлик кредит келишуви имзолашни режалаштирганмиз. Ҳозирда ҳужжатлар тайёрланмоқда", — деди Прохоренко Тошкентда очилган Expo-Russia Uzbekistan 2018 саноат кўргазмасида.

Алмалыкский горно-металлургический комбинат - Sputnik Ўзбекистон
Олмалиқ кон-металлургия комбинати самарадорлиги оширилади

Унинг айтишича, ҳозирда "Россия экспорт маркази" Ўзбекистондаги саноатнинг турли соҳалари бўйича 30га яқин лойиҳани кўриб чиқмоқда. РЭЦ бош директори Петр Фрадков 2017 йил октябрда марказ Ўзбекистондаги Россия компаниялари лойиҳаларини молиялаштиришни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард долларгача маблағ ажратишини маълум қилганди. Гап Тошкентдаги металлургия заводини молиялаштиришдан ташқари, жумладан Қашқадарё вилоятида синтетик ёқилғи заводи қуриш, Сирдарё ИЭС ва Фарҳод ГЭСни модернизация қилишда иштирок этиш хусусида бормоқда.

РЭЦнинг маълумотига кўра, ҳозирга кунгача марказ кимё, транспорт соҳаларидаги ҳамда тоғ-металлургия соҳаси учун қурилмалар еказиб бериш бўйича лойиҳаларга 400 миллион долларлик экспорт кафолатларини тақдим этган.

Тошкентда қурилиши режалаштирилган, 500 минг тонна прокат листи ишлаб чиқариш қувватига эга металлургия заводининг қиймати 278 миллион доллар деб баҳоланган. Қурилиш бош пудратчиси Россиянинг "МетПром" компанияси ҳисобланади. Лойиҳани амалга ошириш муддати икки йил деб белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0