Таниқли ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосов оламдан ўтди

© Sputnik / Вадим ШекунУзбекский кинорежиссер Шухрат Аббасов
Узбекский кинорежиссер Шухрат Аббасов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шуҳрат Аббосовнинг "Маҳаллада дув-дув гап", "Сен етим эмассан", "Тошкент-нон шаҳри", "Шум бола" каби фильмлари ўзбек киноси дурдоналари сафидан ўрин олган

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Бугун, 25 апрель куни таниқли ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосов 87 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда  Sputnik мухбири хабар берди.

Хабар қилинишича, режиссёрнинг сўнгги кунлари шифохонада ўтган.

Шуҳрат Аббосов 1931 йил 16 январда Қўқонда туғилган. 1949 йилда Тошкент тиббиёт касб-ҳунар билим юртини битирган.

1954 йил Александр Островскй номидаги Тошкент давлат санъат институтини битирган. 1954-1956 йилларда Маннон Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театрида бош режиссёр вазифасида, кейинчалик эса Москвада таҳсил олган.

Шуҳрат Аббосовнинг "Маҳаллада дув-дув гап", "Сен етим эмассан", "Тошкент-нон шаҳри", "Шум бола" каби фильмлари ўзбек киноси дурдоналари сафидан ўрин олган.

У СССР халқ артисти, Ўзбекистон халқ артисти унвонлари билан мукофотланган.

Янгиликлар лентаси
0