Сиёсат

Жанубий ва Шимолий Корея етакчилари биргаликда дарахт экадилар

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишКНДР отмечает 60-ю годовщину окончания Корейской войны
КНДР отмечает 60-ю годовщину окончания Корейской войны - Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Корея президенти маъмурияти вакиллари иккала сиёсатчи қарағай дарахтини экишлари ҳақида маълумот берган. Дарахт ёнида ўрнатиладиган ёдгорлик тахтасида "Бу ерда Тинчлик ва Фаровонлик томир отган" деган сўзлар ўйиб ёзилган бўлади

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Иккала Корея етакчилари биргаликда ярашув тимсолини англатувчи дарахтни экишади. Ушбу тарихий воқеа 27 апрел куни кундузи рўй бериши кутилмоқда.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин - Sputnik Ўзбекистон
Ким Чен Ин "ўтмишни ковламасдан" Жануб билан алоқаларни яхшилашни буюрди

Хабарга кўра, Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин КХДР етакчиси Ким Чен Инни маҳаллий вақт 9.30да ҳарбий-демаркация чизиғи ёнида кутиб олади. Орадан бир соат ўтгач, жанубдаги демилитаризация қилинган ҳудуд — "Тинчлик уйи"да музокаралар бошланади. Бу музокараларга кореялараро саммит дея ном берилган.

Жанубий Корея президенти маъмурияти вакиллари иккала сиёсатчи қарағай дарахтини экишлари ҳақида маълумот берган. Дарахт ёнида ўрнатиладиган ёдгорлик тахтасида "Бу ерда Тинчлик ва Фаровонлик томир отган" деган сўзлар ўйиб ёзилган бўлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала