Дунёда

Мароккода 9 фарзанднинг отаси бир умр бепушт бўлганини билиб, ажрашишга ариза берди

© Sputnik / Владимир АстапковичСилуэт мужчины на фоне окна
Силуэт мужчины на фоне окна - Sputnik Ўзбекистон
Маълум бўлишича, эркак ҳали ўсмирлик чоғларидаёқ фарзанд кўриш имкониятидан маҳрум бўлган экан

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Марокко фуқароси 35 йиллик турмушдан сўнг, тўққиз фарзандли бўлгач, ўсмирлик чоғидаёқ бепуштлик дардига йўлиққанидан хабар топди. Бу ҳақда Спутник Қирғизистон Khaleej Times араб нашрига таяниб хабар бермоқда.

Туркия маҳсулотлари. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Олимлар: қўл қовуштириб ўтираверсак, фарзандларимиз мутантларга айланади

Нашр хабарига кўра, маҳаллий университетлардан бирининг профессори Сиди-Слиман стандарт тиббий кўрикдан ўтганидан кейин ушбу можаро авж олган. Таҳлил натижаларида четга чиқишлар борлигини сезган уролог уни тўлиқ текширувдан ўтишга йўллаган.

Худди ўша вақтда эркак ўсмирлик давридан буён фарзандли бўлиш имкониятидан маҳрум бўлгани аниқлашади. Бунга ишонмаган марокколик бошқа клиникаларда ҳам анализ топшириб кўради, аммо натижалар ҳамма жойда бир хил эди.

Шокка тушган профессор рафиқасини бевафоликда айблаб, судга ажримга ариза топширади. У шунингдек барча фарзандлардан расман воз кечишни режалаштирмоқда.

Маълумотга кўра, судда ишни кўриш давомида тиббий консилиум ўтказилган ва бу жараён аризачининг ҳақлигини тасдиқлаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала