Жамият

Ўзбекистонда бу йил 12 ярим мингдан ортиқ муҳтож оилалар уй-жой билан таъминланади

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтроительство дома в Ташкенте
Строительство дома в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича дастури доирасида 336 та қишлоқ массивларида 16971 та намунали уй-жойлар қурилади

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистон Молия вазирлиги эълон қилган Бюджетномага кўра, 2018 йилда Ўзбекистонда ўтган йилгига нисбатан қарийб икки баравар кўпроқ кўп хонадонли уйлар қурилади.

В Бухаре сданы в эксплуатацию новые типовые дома - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Бухорода ижтимоий муҳтожларга уйлар топширилди

Маълум қилинишича, 2018 йилда ўтган йилга нисбатан қарийб 2 баробар кўп ёки 335 та 13 минг 900 хонадонга эга уйлар (шундан 42 та уй мақсадли равишда ҳарбийлар оилалари учун) қурилишига 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Шу билан биргаликда ушбу массивларда жами 436 км ичимлик сув тармоқлари, 306,2 км электр тармоқлари, 332,6 км табий газ тармоғи, 273,3 км ички йўлларни қуриш ишлари режалаштирилмоқда.

Арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича дастури доирасида 336 та қишлоқ массивларида 16971 та намунали уй-жойлар қурилишига 3,2 трлн. сўм маблағ ажратилган.
Бунинг ҳисобига 12,5 мингдан ортиқ уй-жойга муҳтож оилалар билан бирга 1692 нафар ҳарбийлар оилалари, 1171 нафар профилактика инспекторлари оилалари, 648 нафар Ёшлар Иттифоқининг тавсияларига биноан жамиятда фаол иштирок этаётган ёшлар ва 800 нафар ижроия ҳокимият органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари оилалари уй-жой билан таъминланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала