Тошкентда машҳур флорист Араик Галстян ажойиб шоу кўргазма ўтказди

© Foto : Михаил ДовлатовВо дворце творчества молодежи в Ташкенте прошел шоу- показ с участием всемирно известного флориста-дизайнера Араика Галстяна
Во дворце творчества молодежи в Ташкенте прошел шоу- показ с участием всемирно известного флориста-дизайнера Араика Галстяна - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўргазмада 10 минг дона Ўзбекистонда етиштирилган гуллар ишлатилди.

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Тошкент ёшлар санъати саройида таниқли флорист-дизайнер Араик Галстян иштирокида шоу кўргазма ўтказилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Тошкент учун бу каби шоу янгилик, мухлислар Галстаннинг гул композицияларини жуда катта қизиқиш билан қарши олишди.

Айрим мухлисларни бундай гўзал гуллар Ўзбекистонда етиштирилиши ҳайратда қолдирди.

"Мен Ўзбекистонда бўламан деб ҳеч ўйламаган эдим. Мен бундай лойиҳани бу ерда амалга ошириш мумкинлигини билмасдим, чунки биз ҳеч кимни танимаганмиз. Тўсатдан бир кун Тошкентга таклифнома келади", — дейди Араик Галстян.

© Foto, Михаил ДовлатовВо дворце творчества молодежи в Ташкенте прошел шоу- показ с участием всемирно известного флориста-дизайнера Араика Галстяна
Во дворце творчества молодежи в Ташкенте прошел шоу- показ с участием всемирно известного флориста-дизайнера Араика Галстяна - Sputnik Ўзбекистон
Во дворце творчества молодежи в Ташкенте прошел шоу- показ с участием всемирно известного флориста-дизайнера Араика Галстяна

Тошкентда истиқомат қилувчилар ўсимлик олами, жумладан дарахт ва гулларга жуда меҳр билан муносабатда бўлишади. Араик сўзларига кўра, композицияда ишлатилган терак шохлари қирқилмаган, балки шаҳар кўчаларидан бирида териб олинган. Шу шохларни кўргазмага беғараз тарзда олиб келишга ёрдам берган кишиларнинг олийжаноблиги ва меҳрибонлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Дизайнернинг сўзларига кўра, тўғри парваришланса бу гул композициялар бер неча кун давомида сақланиши мумкин. Композиция остида махсус идиш қўйилган. Унга сув қўйиб турилса бўлди. Бундан ташқари барча гуллар махсус эритма билан ишлов берилган.

Ушбу кечада меҳмондан асосан флотистик мактаблари, иш услублари ва севимли гуллари ҳақида сўрашди.

"Менда энг севимли гулим йўқ. Мен ҳамма гулларни яхши кўраман. Рассом ҳар хил бўёқлар аралаштириши сингари, мен ҳам ҳар хил рангдаги гулларни аралаштириб, мутлақо янги, ноёб бўлган рангдаги композицияларни яратаман", — деди у.

Бу ўхшатиш тасодифий эмас, чунки Араик рассом йўналиши бўйича ўқиган. Таниқли дизайнер 10 йил давомида тасвирий санъат мактаби ва бу йўналишдаги олийгоҳда таҳсил олган. Бироқ унинг санъати гуллар оламида ривожланади.

"Мен флористика билан 20 йилдан ортиқ вақт шуғулланаман. Ҳаммаси 1996 йилда мен иш қидириб Еревандаги гуллар дўконига кирганимда бошланган", — деди Араик Галстян.

Галстяннинг ишлари чиндан ҳам санъат асарларини намоён қилади. Тошкентдаги кўргазма гуллар композициялари жуда нафислик билан ажралиб турди.

© Foto, Михаил ДовлатовВо дворце творчества молодежи в Ташкенте прошел шоу- показ с участием всемирно известного флориста-дизайнера Араика Галстяна
Во дворце творчества молодежи в Ташкенте прошел шоу- показ с участием всемирно известного флориста-дизайнера Араика Галстяна - Sputnik Ўзбекистон
Во дворце творчества молодежи в Ташкенте прошел шоу- показ с участием всемирно известного флориста-дизайнера Араика Галстяна

Галстян Тошкент шаҳри жуда озода шаҳар эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Дизайнер ҳозирги вақтда Барселонада истиқомат қилади, у турли мамлакатларда ўқув машғулотларни ўтказади. У Тошкент шаҳрида жойлашган Floret гул дўконида бир нечта машғулот ўтказди.

"Шоу учун 10 минг дона Ўзбекистонда етиштирилган гуллар олиб келинди. Мен бутун дунёда ишлайман ва биринчи марта бундай сифатли материал билан тўқнаш келди. Gulshan компанияси етиштирадиган гуллари ҳажми ва бўйи жиҳатидан жуда яхши сифатга эга", — деди Галстян.

Тошкентда биринчи Expo-Russia Uzbekistan 2018 халқаро саноат кўргазмаси ўтказилди. - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда АвтоВАЗ ва УАЗ автомашиналари кўргазмаси ўтказилди

Галстян Тошкентда иқтидорли флористлар борлигини таъкидлаб, улар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Ушбу кеча анъанага кўра қадрдон меҳмонга миллий тўн совға қилинди.

Араик Галстян — кўплаб гуллар танловлари ғолиби, турли шоуларни ташкилотчиси, мусобақа, семинар ва машғулотларни ташкил қилади. У кўплаб кўрикларда юқори ўринларни эгаллаган.

Мунтазам равишда халқаро флористик танловларда жюри таркибида иштирок этади.

Таъкидлаб ўтамиз, Тошкент шоу тадбирида Россиядан Тамара Краснополская ва Қирғизистондан Петр Анохин ҳамда ўзбекистонлик дизайнер Нариман Григорян иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0