Дунёда

Назарбоев Россияни "Худо берган қўшни", деб атади

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Фотобанкка ўтишВиды Москвы
Виды Москвы - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев Путин билан шахсий муносабатларини "юқори баҳолашини" маълум қилди

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Россия билан жуда яқин муносабатлар ўрнатганини айтиб, бу алоқаларни намунали, деб атади. РИА Новости хабарига асосан.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Назарбоев маъноли латифа айтиб берди
"Россия — бизнинг тарихий қўшнимиз, яъни айтадилар-ку, Худо берган қўшни, деб. Бизгача ҳам шундай бўлган, мана бизнинг давримизда ҳам шундай, ва бизнинг фарзандларимиз ҳам қўшничиликда, дўстликда ва бир-бирларини тушуниб яшайдилар. Биз жуда яқин муносабатлар ўрнатганмиз, уларни Россия ва Қозоғистон ўртасидаги давлатлараро муносабатлар намунаси, деб аташ мумкин.

Биз бу тамойилга содиқмиз, ва унга амал қилишимиз лозим, нега деганда у Қозоғистоннинг асл манфаатларига жуда мос тушади. Ўйлайманки, Россиянинг ҳам", — деди Назарбоев Қозоғистон халқининг XXVI сессию Ассамблеясининг очилиш маросимида.

У шунингдек, Остона бошқа қўшни давлатлар билан ҳам дўстона муносабатдалигини қўшимча қилди.

Илгарироқ, Назарбоев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан шахсий муносабатларини юқори баҳолашини таъкидлаб ўтган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала