АҚШ Федерал тергов бюроси Ўзбекистонда портлашлар бўйича ўқув-машғулотлар ўтказди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишПортлаган автомобил
Портлаган автомобил - Sputnik Ўзбекистон
Машғулотларда АҚШда содир этилган иккита қўпорувчилик ҳаракатлари факти таҳлил қилинган

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. АҚШ Федерал тергов бюроси Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги вакилларига "Портлашдан кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш тартиби" мавзусида махсус ўқув-амалий машғулотлар ўтказди.

Машғулотларнинг бир қисми интерактив маърузалар шаклида Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларида ўтказилди, деб хабар қилдаи Ўзбекистон Бош прокуратураси.

Нью-Жерсидаги темир йўл станцияси яқинида портлаш рўй берди - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Нью-Жерсининг темир йўл станциясига яқин ҳудудда портлаш рўй берди
Хабарда айтилишича, хорижий экспертлар воқеа жойини кўздан кечиришга тайёргарликнинг хусусиятлари, портловчи моддалар, уларнинг турлари ва қўлбола портловчи воситаларнинг ўзига хос жиҳатлари, шунингдек портлаш факти бўйича ҳамда портлаш оқибатларини аниқлаш билан боғлиқ тергов ҳаракатларини ўтказиш, портлаш юзасидан тайинланадиган экспертиза турлари, портловчи моддаларни қидириш ва уларга баҳо бериш тартибини тушунтирганлар.

Дала шароитида 3 та автоуловни ўқув мақсадлари учун портлатиш ҳамда воқеа жойини кўздан кечириш жараёни ўтказилган.

Шу билан бирга экспертлар томонидан далилий ашёларни йиғиш, намуналар олиш ва уларни экспертизага юбориш ҳамда амалиётда мазкур тергов ҳаракатларини амалга оширишда йўл қўйиладиган хатолар кўриб чиқилган.

Бундан ташқари, машғулотларда АҚШда содир этилган иккита қўпорувчилик ҳаракатлари факти таҳлил қилинган.

"Умуман олганда, ўқув машғулотлари портлашдан кейинги кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини ўтказишда далилларни аниқлаш ва тўплаш учун зарурий бўлган аниқ билим ва кўникмаларни ривожлантиришга қаратилди", — дейилади хабарда.

Тадбир якунида тингловчиларга сертификатлар топширилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала