Марказий банк қайта молиялаш ставкасини ўзгаришсиз қолдирди

© uz.24Центральный банк Узбекистана
Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий банк Ўзбекистонда инфляция миқдорини белгиланган доирада ушлаб туриш учун қатъий пул-кредит сиёсатини давом эттиради.

ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки қайта молиялаш ставкасини 14% миқдорида, ўзгаришсиз қолдирди, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.

“Марказий банк Бошқаруви 2018 йил 28 апрелдаги йиғилишда кайта молиялаш ставкасини, иқтисодиётдаги мавжуд ва кутилаётган ўзгаришлардан келиб чиқиб, йиллик 14 фоиз миқдорида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди”, — дейилган расмий хабарда.

Банк хабарида айтилишига кўра, Марказий банк инфляция миқдорини белгиланган доирада ушлаб туриш учун қатъий пул-кредит сиёсатини давом эттиради. Яъни, иқтисодга керакгидан орқтиқ пул пайдо бўлиши ва буниннг оқибатида инфляция миқдори кучайишига йўл қўймайди.

Марказий банк Ўзбекистонда асосий истеъмол таварлари нархи ҳамда валюта алмашув курси барқарорлашганини хабар қилмоқда. Шу билан бирга инфляция миқдори ҳам 2018 йилнинг январь ойида 2,7 % дан феврал ва март ойларига келиб 1,1 %гача камайган.

Янгиликлар лентаси
0