Ўзбекистон Афғонистонга 121та реанимация автомобиллари етказиб беради

Isuzu реанимация автомобиллари
Isuzu реанимация автомобиллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзавтосаноатэкспорт 12 автомобилдан иборат биринчи партия Isuzu реанимация автомобилларини шанба куни Афғонистон вакилларига топширди.

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистонга умумий қиймати 5,7 миллион доллар бўлган 121 дона реанимация автомобиллари етказиб беради, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ўзавтосаноатэкспорт АЖ Ўзбекистон-Афғонистон савдо уйи билан биргаликда шанба куни 12 та Isuzu автомобилларини Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлигига топширди.

"Ушбу автомобиллар Самарқанд автомобил заводида ишлаб чиқарилган. Уларни етказиб бериш бўйича шартнома ўтган йилнинг декабрида имзоланган эди. Барча автомобиллар 2018 йил давомида етказиб бериш режалаштирилган", — дейилган Ташқи савдо вазирлиги хабарида.  

Эслатиб ўтамиз 2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Афғонистонга 25 та Isuzu автобуслари учта New Holland тракторлари ва бошқа техника етказиб берган эди.

 Ўзбекистон ва Афғонистон орасида икки томонлама алоқалар ривожланиб ва тобора кенгайиб бормоқда. 2017 йил якунларига кўра ўзро савдо ҳажми 15%га ўсган эди. 2018 йилнинг бошида ушбу кўрсатгич, йиллик  ҳисобда яна 30 %га ўсиш намойиш қилди.

Янгиликлар лентаси
0