Ўзбекистонда бомжлар махсус интернатларга жойлаштирилади

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишЦентр социального обслуживания
Центр социального обслуживания - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ИИББи турар жойига эга бўлмаган фуқароларнинг шахсини аниқлаш ва ҳужжатларини қайта тиклашда ёрдам бермоқда.

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистонда маълум турар жойга эга бўлмаган фуқаролар "Саховат" ва Мурувват" интернатларга юборилади,  деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ўзбекистон Ҳукумати топшириғга биноан, Ички ишлар вазирлги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ушбу йилнинг июнь ойига қадар  Вазирлар маҳкамасига ўз турар жойига  эга бўлмаган фуқароларни интернатларга жойлаштириш бўйича ўз таклифларини киритишлари керак.

Узбекская милиция на границе - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ёрдам кўрсатилмоқда

Бугунги кунда ушбу тоифадаги фуқаролар Ички ишлар органларининг турар жойи бўлмаган фуқвароларни реабилитация қилиш марказларида жойлаштирилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ "Хавфсиз ҳудуд"тадбири доирасида турар жойига эга бўлмаган фуқароларнинг шахсини аниқлаш ва ҳужжатларини қайта тиклашда ёрдам бермоқда. Шунингдек уларга тиббий хизмат кўрсатилиб, ишга жойлашишга ҳам кўмак берилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу соҳада хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиб чиқди. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида, масалан АҚШ, Евроа ва Исроилда ушбу фаолият давлат ижтимоий хизматлари зиммасига юкланган. Шунингдек, бундай шахсларга турли хайрия, диний уюшмалар ҳамда фуқароларнинг ўзлари ҳам кўмак кўрсатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0