Ўзбекистон ҳаво йўллари учинчи Дримлайнерни сотиб олди

© Пресс-служба авиакомпании "Узбекистон хаво уйллари"Boeing 787 Dreamliner авиакомпании "Узбекистон хаво уйллари"
Boeing 787 Dreamliner авиакомпании Узбекистон хаво уйллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учинчи Дримлайнер аввалгиларидан ўриндиқлар сони кўплиги ва экипаж дам олиши учун алоҳида хонаси билан ажралиб туради. Умумий ҳисобда янги самолётда 270 та ўрин бўлиб уларнинг 24таси бизнес класс, 246 таси эконом класс.

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистон ҳаво йўллари ва Boenig корпорацияси навбатдаги йўловчи Boeing 787-8 Dreamliner самолётини етказиб бериш бўйича шартномани имзолади, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Учинчи Dreamliner 2018 йилнинг май ойида етказиб берилади. Умумий ҳисобда 2020 йилга қадар Ўзбекистон Ҳаво йўллари авиапаркида олтита ушбу турдаги самолётлар пайдо бўлиши кутилмоқда.

"Дреамлайнер самолётларининг келиши билан МАК авиапарки ноёб авипарк даражасига етди. Авиакомпания авиатранспорт бозоридаги талаб ва вазиятдан келиб чиқиб, ўз ҳаво флотидан унумли фойдаланмоқда, шунингдек, яқин ва узоқ йўналишларда самарали фаолият юритиб, янги йўналишларни очмоқда ва йўловчиларни узоқ масофаларга юқори даражадаги қулайлик билан ташимоқда", — дейилган компания хабарида.

Учинчи Дримлайнер аввалгиларидан ўриндиқлар сони кўплиги ва экипаж дам олиши учун алоҳида хонаси билан ажралиб туради. Умумий ҳисобда янги самолётда 270 та ўрин бўлиб уларнинг 24таси бизнес класс, 246 таси эконом класс.

Янги самолётлар ҳам GE Aviation компаниясининг ўзининг тежамкорлиги ва кам шовқинлиги билан ажралиб турадиган "GEnx-1B" двигателлари билан жиҳозланган бўлади.

Бугунги кунда Миллий авиакомпания Boeing 787 Drimliner самолётларида халқаро йўналишлардаги қатновларни  муваффақиятли амалга оширмоқда. Таъкидлаш жоизки, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Марказий Осиёода "Boeing 787 Drimliner" самолётларига буюртма берган биринчи буюртмачидир. Авиакомпания Дреамлинерларнинг тижорат эксплуатациясини 2016-йилда бошлаган. 2017-йил 27- июлда эса, Ўзбекистон миллий авиаташувчиси тарихда биринчи марта ушбу русумдаги самолётда Тошкентдан Ню-Ёркка илк узлуксиз парвозини амалга оширган эди.

Янгиликлар лентаси
0