Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди, евро эса кескин пасайди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДоллары США
Доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Долларнинг курси ўтган ҳафтада 9,09 сўмга тушди ва 8 068,17 сўмни ташкил қилганди.

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Марказий банк 1 майдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан 0,03 сўмга кўтарилиб, 8 068,20 сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса 114,53 сўмга пасайиб, 9 785,11 сўмга етди.

Шунингдек, Россия рубли 2,13 сўмга тушди ва 129,71 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Янгиликлар лентаси
0