Дунёда

Трамп: АҚШ энди "дунё полициячиси" бўлмайди

© AP Photo / Manuel Balce CenetaПрезидент США Дональд Трамп
Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Биз дунё полициячиси бўлишни борган сари кам хоҳламоқдамиз. Биз ўн йилликлар давомида улкан маблағларни дунёда тартибни сақлаб туриш учун сарфладик. Биз ўзимизда тартиб ўрнатишни хоҳлаймиз, биз ўз мамлакатимизни тиклашни режалаштирмоқдамиз", - деди Трамп

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. АҚШ энди дунё полициячиси бўлмайди ва бунга улкан маблағларни сарфламайди, деб таъкидлади президент Дональд Трамп. РИА Новости хабарига асосан.

Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Трамп Америка шиддат билан буюк бўлаётганини айтди
"Биз дунё полициячиси бўлишни борган сари кам хоҳламоқдамиз. Биз ўн йилликлар давомида улкан маблағларни дунёда тартибни сақлаб туриш учун сарфладик. Биз ўзимизда тартиб ўрнатишни хоҳлаймиз, биз ўз мамлакатимизни тиклашни режалаштирмоқдамиз", — деди Трамп Нигерия президенти Муҳаммад Бухорий билан биргаликда ўтказган матбуот-анжуманида.

Илгарироқ Трамп ҳажми 1,3 триллион долларлик бюджетга имзо чеккан эди. Бюджет Мудофаа ҳаражатларини 80 миллиардга кўпайтиришни назарда тутади. Мудофаага ажратиладиган маблағлар жами 700 миллиард долларни ташкил этади.

Бюджетга шунингдек, "Россия таъсирига қарши кураш" учун 250 миллион доллар миқдорида маблағлар киритилган. Шунингдек, Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 200 миллион доллар назарда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала