Жанубий Корея раҳбари Ким Чен Инга ичида янги иқтисодиёт лойиҳаси бўлган флешкани топширди

© Korea Summit Press Pool / AFPЛидеры КНДР и Южной Кореи Ким Чен Ын и Мун Чжэ Ин
Лидеры КНДР и Южной Кореи Ким Чен Ын и Мун Чжэ Ин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
27 апрел куни икки мамлакат тарихида биринчи маротаба КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея яриморолининг Шимол ва Жануб ўртасидаги қуролсизлантирилган ҳудуднинг Жанубга тегишли қисмига ташриф уюштирди ва Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан учрашув ўтказди

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувда унга ўз қўли билан ичида янги иқтисодий тузилма лойиҳаси бўлган флешкани ва брошюрани топширди, деб хабар қилди РИА Новости мухбири Ксения Нака.

Мухбирга кўра бу ҳақда Чунан ильбо нашри Жанубий Корея президенти маъмуриятига таянган ҳолда хабар тарқатган.

Лидеры КНДР и Южной Кореи Ким Чен Ын и Мун Чжэ Ин - Sputnik Ўзбекистон
КХДР ва Жанубий Корея президентлари демаркацион чизиқда учрашишди
Электрон ташувчида Корея яриморолининг иқтисодиёти Шимол ва Жанубнинг биргаликдаги саъи-ҳаракатлари билан қай тарзда ривожланиши мумкинлиги борасида презентация ёзилганлиги айтилмоқда.

Нашр хабарига кўра, гап бу ерда, Шимолий Корея ядровий қуролдан холи ҳудудга айланган тақдирда, Жануб ва Шимолнинг ҳамкорлиги ҳақида бормоқда.

Лойиҳа тафсилотлари очиқланмаган, аммо унинг бир қисми электр станцияларияга бағишлангани маълум. Бу эса Жанубий Кореянинг КХДР энергетикасини ривожлантириш бўйича таклифларини англатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат тарихида биринчи маротаба 27 апрел куни КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея яриморолининг Шимол ва Жануб ўртасидаги қуролсизлантирилган (демилитаризация қилинган) ҳудуднинг Жанубга тегишли қисмига ташриф уюштирди. Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан учрашув ўтказди.

Май ойининг охири — июнь ойи бошларига Ким Чен Иннинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашуви белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0