"Ўзбекистон ҳаво йўллари" олтита Ил-114-100 самолётини сотувга қўяди

© Sputnik / Сергей Гавриленко / Медиабанкка ўтишСамолет Ил-114-100
Самолет Ил-114-100 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ил-114-100 самолёти учувчилари МАК томонидан эксплуатация қилинаётган Боинг ва А320 самолётларига босқичма-босқич қайта ўқитилмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси шу йилнинг 1 майидан бошлаб Ил-114-100 русумидаги самолётлардан фойдаланишни тўхтатди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон ҳаво йўллари самолёт ва вертолётларни сотувга қўйди

"Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб самолёт паркини унификациялаш, парвозлар самарадорлиги ва рентабеллигини ошириш мақсадида авиакомпания Ил-114-100 русумидаги самолётлар эксплуатациясини тўхтатди", — дейилади хабарда.

Хабарга кўра, Миллий авиакомпаниянинг ИЛ-114-100 самолётларини эксплуатациядан чиқариш тадбирлари режасига мувофиқ, авиапаркда мавжуд бўлган 6та самолёт сотувга қўйилади.

"МАК ривожланиш стратегиясига мувофиқ, авиапаркини замонавий флотга эга авиаташувчи мақомини таъминлаб берувчи ҳаво кемалари билан янгилаш дастурини амалга оширмоқда", — дейилади хабарда.

Ил-114-100 самолёти учувчилари МАК томонидан эксплуатация қилинаётган Боинг ва А320 самолётларига босқичма-босқич қайта ўқитилмоқда.

ИЛ-114-100 самолётларидан маҳаллий йўналишларда фойдаланилган.

Янгиликлар лентаси
0