Ўзбекистонга Қозоғистон делегацияси келади

Oбуна бўлиш
Қозоғистон делегацияси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Эртага, 3 май куни Тошкент шаҳрига Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон-Қозоғистон икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамраиси Аскар Мамин бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда билдирилишича, Қозоғистон делегацияси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ташриф дастурига кўра Қозоғистон делегацияси Ўзбекистон ҳукуматида учрашувлар ва музокаралар ўтказади ҳамда бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюради.

Ташриф арафасида ўзаро савдо айирбошлашни ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича Қозоғистон ишчи гуруҳи Тошкент шаҳрига келди.

Янгиликлар лентаси
0